ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ

Authors

  • Аликулова Азиза Нурҳаётовна Тошкент давлат иқтисодиёт университети Мустақил изланувчиси, Тошкент Ўзбекистон. Email: ORCID:0000-0001-8149-9875

Keywords:

банк даромадлари, банк харажатлари, активлар, тижорат банклари, кридет, хорижий банклар, активлар риск даражаси.

Abstract

Ушбу илмий мақолада тижорат банклари фаолиятида даромадлар ва харажатлар самарадорлигини ошириш масалалари хорижий тажрибалар асосида ўрганилган. Муаллиф банклар молиявий барқарорлиги ва даромадлилигига таъсир этувчи омилларни танқидий таҳлил қилиб, ривожланган                  мамлакатларда қўлланилаётган замонавий молиявий менежмент воситалари ва харажатларни оптималлаштириш          стратегияларини ўрганган.

Мақолада хорижий банк амалиётида даромадлар манбаларини диверсификация қилиш, фаол ва нофаол операциялардан олинадиган фойдани мувозанатлаш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш орқали харажатларни камайтириш ва операцион самарадорликни ошириш бўйича ишлаб чиқилган механизмлар таҳлил қилинади. Хусусан, финтех ечимлар, автоматлаштирилган риск- менежмент тизимлари, аутсорсинг хизматлардан фойдаланиш ва электрон тўлов тизимларининг даромадлар ва харажатларга таъсири алоҳида ўрганилган.

Шунингдек, мақолада ҳар бир давлатнинг институционал муҳити, тартибга солиш сиёсатлари ва банк тизимининг тузилиши самарадорликни оширишда қандай роль ўйнаши аниқланган. Муаллиф хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистон тижорат банклари учун амалий тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни миллий банк тизими шароитига мослаштириш механизмларини таклиф этган.

Ушбу тадқиқот натижалари банклар томонидан молиявий менежментни такомиллаштириш,   харажатларини оптималлаштириш, даромад манбаларини кенгайтириш ва умумий самарадорликни ошириш учун илмий-назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги “2020 — 2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли Фармони. –Т.: “Халқ сўзи”, 2020.

Алимардонов И.М., Шомуродов Р.Т., Мажидов Ж.К. “Тижорат банклари актив ва пассивларини бошқариш”. Дарслик. –Т.: “Ниҳол принт” ОК, 2021.

З.А.Холмахмадов, М.Э.Эгамова, Х.А.Худаярова. “Международное банковское дело”. Учебное пособие. –Т.: СП “Ниҳол принт”, 2021.

Омонов А.А., Холмаматов Ф.К. “Банк иши”. Ўқув қўлланма. –Т.: “Ниҳол принт” ОК, 2021.

Т.И.Бобақулов, Ў.А.Абдуллаев, Ж.Й.Исақов. “Монетар сиёсат”. Дарслик. –Т.: “Иқтисод-молия”, 2021.

www.cбу.уз - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайти.

www.стат.уз - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий

сайти.

Downloads

Published

2025-07-01
Loading...