ЭКИНЗОРЛАРНИ ПАЙХОН ҚИЛИШ
Keywords:
инфляция, хавфсизлик, мониторинг, зарар, масъулият, экин майдониAbstract
Мақолада экинзорларни пайҳон қилиш масаласи нафақат қишлоқ хўжалигига, балки миллий озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам таъсир қилувчи омил сифатида баҳоланади. Муаммо хусусий ер эгалари, фермерлар, чорва боқарлар, техник хизмат кўрсатувчи корхоналар ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги ўзаро масъулиятнинг пастлиги туфайли юзага чиқади. Қишлоқ жойларда чорва молларининг назоратсиз юриши ҳар йили ўртача 3–5 минг гектар экин майдонларига зарар етказади. Бунинг натижасида мамлакат ички бозорида маҳсулот таклифи қисқаради, талаб кучайиб, инфляция жараёнлари тезлашади.Ижтимоий оқибатлар ҳам сезиларли: фермер хўжаликлари банкка тўловларни кечиктиради, кредит қарзлари ортиб боради, аҳоли бандлиги қисқаради, деҳқон хўжаликларининг ишчи жойларини сақлаб қолиши қийинлашади. Бу ҳолат айниқса картошка, гуруч, пахта, сабзавот етиштирилган ҳудудларда сезилади. Экинзор пайҳон қилинганда тупроқнинг табиий тикланиши 2–3 йилга кечикиши мумкин.Қонунчиликда зарарга етган ҳар бир гектар учун катта тўлов ва жарима белгиланган. Амалдаги муаммо — уларнинг бажарилишини назорат қилувчи тизим кучсизлиги. Шу боис мақолада рақамли GPS-назорат, дрон кузатуви, фермерлар учун мажбурий атроф-муҳит курслари каби таклифлар илгари сурилади.
References
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, 79-модда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, 198-модда.
“Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тўғрисида”ги Қонун, 2019 йил.
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари (2024 йил).
Фермерлар иттифоқи ахборот бюллетени, №4, 2024 йил.